Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Таълим

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида раҳбар ходимларни замонавий бошқарув ва бизнес юритиш усулларига ўргатиш бўйича янги факультет очилди

ТОШКЕНТ, 23 май. /«Дунё» АА/. Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) янги «Executive Education» («Олий бошқарув таълими») факультетининг очилиши маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, давлат ва хусусий компаниялар топ-менежерлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар раҳбарлари, миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирнинг очар экан, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат органлари раҳбар ходимларини, давлат компаниялари ва хусусий бизнес топ-менежерларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан модернизация қилиш ташаббуси доирасида жаҳоннинг етакчи университетлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ЖИДУ «Executive Education» факультети ташкил этилганлигини таъкидлади.

Янги факультет фаолиятининг асосий йўналиши раҳбар ходимларни замонавий бошқарув ва бизнес юритиш усулларига ўргатиш, рақобатни ошириш, жаҳон савдо ва инвестиция фаолиятининг замонавий тенденциялари ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларида энг янги технологияларни жорий қилиш тажрибаси билан яқиндан таништиришни назарда тутади.

«Executive Education» ўқув дастурларини ташкил этишга АҚШ, Европа, Япония, Жанубий Корея ва Сингапурнинг етакчи университетларининг профессор ва мутахассислари ҳамда таълим соҳасидаги замонавий «ноу-хау»лар жалб этилмоқда. Яқин кунларда янги факультетда «Етакчилик ва стратегия. Бошқарув тамойиллари», «Замонавий саноат сиёсати», «Корпоратив бошқарув, молиявий менежмент» каби дастурлар амалга оширилади.

Ушбу йўналишдаги пилот лойиҳа доирасида ЖИДУнинг «Executive Education» факультетида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда жорий йил 23-27 май кунлари «Хорижий инвестицияларни жалб этиш. Халқаро инвестиция ҳуқуқи ва арбитраж» мавзусида Глазго университети профессори Кристиан Тамс ва Оксфорд университети профессори Антониос Цанакопулос иштирокида ўқув дастури ташкил этилди. Лойиҳа доирасида мамлакатимиз шаҳар ва туманлари раҳбарлари, Ўзбекистоннинг йирик давлат ва хусусий компаниялари топ-менежерлари ўз малакасини оширади.

Ўқув жараёни интерактив семинар ва суҳбат шаклида,  халқаро амалиётдаги мисоллар - кейслар асосида Ўзбекистон шароитини эътиборга олган ҳолда олиб борилади. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи Санг Жанубий Кореянинг чет эл инвесторларини жалб этиш ва улар билан иш олиб бориш тажрибасини алоҳида кейслар асосида тақдим этади.

Дастур иштирокчиларига Буюк Британия профессорлари томонидан тасдиқланган сертификатлар топширилади.

Мавзуга оид

Буюк Британия мутахассислари Ўзбекистонд...

Лондондаги элчихонамиз Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни...

Ўзбекистон элчиси Запорожье миллий униве...

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов Запорожье вилоятига хизмат сафари давоми...

Олий таълим соҳасида Испания билан халқа...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) делегациясининг Испанияга ташрифи а...

Сўнгги янгиликлар