Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Жаҳонгир Олимжонов: мен ўзимнинг конституциявий ҳуқуқларимни теран англайман


ПЕКИН, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Хитойда таҳсил олаётган юртдошимиз Жаҳонгир Олимжонов Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ўтказилаётган акция  саволларига жавоб берди.

— Конституция Сиз учун нимани англатади?

—Конституция мен учун давлатимизнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, ўзим сингари барча фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берган асосий қомусий ҳужжатдир.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

—Ҳа, мен ўзимнинг конституциявий ҳуқуқларимни теран ангайман, бироқ уни ҳимоя қилиш зарур бўлган вазиятга дуч келмаганман.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

—Мен ҳозир хорижда таълим олаётган талаба бўлганим учун, асосан, ўзимнинг билимларимни оширишга асосий эътибор қаратмоқдаман.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Конституция қабул қилинган кун Ўзбекистоннинг барча миллий байрамлари сингари мен учун ҳам қадрли сана. Гарчи вақтинча хорижда истиқомат қилаётган бўлсам-да, ўз юртимнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини ҳис этадиган фуқаро сифатида бу муҳим санани мамлакатимиз халқи билан бирдек байрамона кайфиятда нишонлайман.

Мавзуга оид

Хитойга иккинчи инсонпарварлик ёрдами жў...

Бугун дунёда коронавирус эпидемияси тобора глобал хавотирга сабаб бўлмоқда. Тарқалиш ўчоғи...

Cанитария-эпидемиологик осойишталик аген...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойи...

Daily Islamabad Post: 2020 йилда Ўзбекис...

Покистон Ислом Республикасининг “Daily Islamabad Post” кундалик газетаси бугунги сонининг ...

Сўнгги янгиликлар