Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Иқтисодиёт

Жаҳоннинг етакчи самолёт ишлаб чиқарувчи компаниялари “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган синтетик GTL авиакеросинидан фойдаланиш имкониятларини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Жаҳондаги энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи — Американинг «Boeing» ва Франциянинг «Airbus» компаниялари  JET A-1 авиация ёқилғиси учун компонент сифатида “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган синтетик GTL авиакеросинидан фойдаланиш имкониятини тасдиқлади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Энергетика вазирлигидан олинган маълумотга кўра, 23 сентябрь куни «Boeing»  компанияси “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган GTL керосинини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган анъанавий JET A-1 авиация ёқилғиси билан аралаштириш компоненти сифатида ишлатиш имкониятини расман тасдиқлади.

25 сентябрь куни эса Франциянинг «Airbus»   авиакомпанияси ҳам авиация ёқилғиси соҳасидаги техник талабларни тартибга солувчи АСТМ7566 халқаро стандартларига асосланиб, худди шундай тасдиқнома юборди.

Шунингдек, Швейцариянинг мустақил экспертиза, назорат, синов ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи SGS компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган JET A-1 ярим синтетик авиация ёқилғиси сифати халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади.

Лойиҳага кўра, “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган GTL керосинидан нефть керосини билан аралаштириб, JET A-1 ярим синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш учун компонент сифатида фойдаланилади. Шу билан бирга, “Uzbekistan GTL” заводи мутахассислари GTL керосинини анъанавий ёқилғи билан аралаштирмасдан авиация ёқилғиси сифатида тўғридан-тўғри ишлатиш учун авиация ёқилғиси соҳасида халқаро назорат қилувчи органлардан рухсат олиш устида ишламоқда.

Анъанавий нефтдан олинган керосин билан солиштирганда GTL керосини олтингугурт диоксиди, азот оксиди ва заррачалар миқдори сезиларли даражада паст бўлгани ҳолда ёнади. Бу самолёт ёқилғиси ёниши натижасида чиқиндилар миқдорини сезиларли даражада камайтириш, уни экологик тоза ва барқарор қилиш имконини беради, дейилади манбада.

Маълумот учун, “Uzbekistan GTL” заводи йилига 500 минг тоннагача синтетик керосин ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда хорижий сармоялар иштирокид...

Cтатистика давлат қўмитаси Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони тўғри...

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузурид...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузу...

“Switch-Asia” дастури Ўзбекистонда «яшил...

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, барқарор истеъмол ва ишлаб ч...

Сўнгги янгиликлар