Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Медиа

«Жануб-Жануб» барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик кенгаши: Хива форуми Марказий Осиё қадимий маданиятларини жаҳон маданий меросига уйғунлаштирди


ПАРИЖ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. ЮНЕСКОнинг расмий ҳамкори - «Жануб-Жануб» барқарор ривожланиш бўйича  ҳамкорлик кенгаши (SSCC) сайтида жорий йил сентябрь ойида Хивада бўлиб ўтган «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданий форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дуне» АА мухбири.

SSCC раиси  Виктор Себек қаламига мансуб мақолада ЮНЕСКО ва Ўзбекистон маданият, туризм ва спорт вазирликлари ушбу форумни ташкил этиш орқали Марказий Осиё маданиятлари ўрнини жаҳон маданий-маърифий ютуқлари чўққисига муҳрлаб қўйгани таъкидланган.

Муаллифга кўра, ушбу форумни Хивада ўтказиш ғояси тўсатдан туғилгани йўқ. Чунки мазкур шаҳар Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро билан бир қаторда турадиган учта муҳташам минтақаларидан бири ҳисобланади. Шаҳарларнинг бой маданий-тарихий мероси уларнинг Буюк ипак йўлидаги ўрни ва аҳамиятини белгилаб қўйган.

Виктор Себекнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бугун ЮНЕСКО томонидан амалиётга тадбиқ этилаётган салмоқли «Ипак йўли» дастурининг марказида туради. Хивада сентябрь ойида бўлиб ўтган форум оддий тадбир эмас, балки кўплаб мамлакат олимлари тўпланиб, Марказий Осиёнинг турли илмий, маданий ва сиёсий жиҳатлари бўйича тажриба алмашиш, минтақада тинчликни таъминлаш ва илгари суриш учун ажойиб майдонча вазифасини бажарди, деб ёзади SSCC раиси.

Муаллифнинг фикрича, Евроосиёда, Марказий ва Ғарбий Осиё чегараларида минтақа ва глобал хавфсизликка таҳдид солаётган қатор нобарқарор манбалар мавжуд.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси с...

Украинанинг «Укринформ» Миллий ахборот агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқ...

Янги Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг р...

Индонезиянинг «Qureta» ва «Kompasiana» янгиликлар сайтларида янги Ўзбекистоннинг сайлов қо...

Олий Мажлис Сенати Раисининг БМТ комисси...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг БМТ Хотин-қизлар ҳо...

Сўнгги янгиликлар