Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Сайёҳлик

Жанубий хитойлик сайёҳлар Ўзбекистонга илк бор ташриф буюришади

ГУАНЧЖОУ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг GZL Travel компанияси (GZL) вице-президенти (ташқи туризм бўйича компания раҳбари) Рут Хуан хоним билан хитойлик туристларни бирлашган холда Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда Хитой томонига мамлакатимизда яратилган туризм инфратузилмаси, сўнги 6-7 йил ичида соҳада олиб борилган ислоҳотлар, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар туристик салоҳияти ва замонавий имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.

GZL ўз фаолиятини 1980 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Компания бош офиси Гуандун провинциясида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Хитойнинг 27 та йирик шаҳарларида 100 дан ортиқ филиалларига эга. 2015 йилда Хитойнинг энг яхши туристик компанияси мақомини олган. 

Томонлар, бугунги кунда Хитойнинг Урумчи, Сиань, Пекин ва Ченгду шаҳарларидан Тошкентга ҳафтасига 12 та авиапарвозларни амалга оширилаётганлиги таъкидлаб, ушбу йўналишлар орқали хитойлик сайёҳларни мамлакатимизга ташрифларини кўпайтириш мақсадида биргаликда амалий тадбирлар ўтказиш ҳамда ўзаро “Silk Road” туризм брендини Жанубий Хитой провинцияларида кенг тарғиб қилишга келишиб олдилар.

Хитой томони жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида қатнашиш таклифини  мамнуният билан қабул қилди.

Мавзуга оид

Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистон халқининг ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз А...

Ўзбекистон, Германия ва Австрия сайёҳлик...

Видеоконференцияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро миқёсда фаол тарғиб қилиш в...

БААда ватандошимиз Ўзбекистон туризм са...

Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи ватандошимиз Ўзбекистон ҳақидаги Жавлон Пўлатов янги w...

Сўнгги янгиликлар