Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Жамият

Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

СЕУЛ, 23 май. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг Кёнги-Намбу провинцияси бошқармаси ташқи алоқалар бўлими вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Мулоқот чоғида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги идоралараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари хусусида фикр алмашди.

Коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Жанубий Корея вакиллари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ахборот алмашиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашув якунида бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш томонларга халқаро жиноятчиликка қарши курашда ўзаро тажриба алмашишда яхши самара бериши таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчис...

31 июль – Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари бай...

Давлат тест маркази: тест синовлари коро...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази олий таълим муас...

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 25-26 ноябрь к...

Сўнгги янгиликлар