Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Ҳамкорлик

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда чармсаноат соҳасида тозалаш иншоотларини қуриш лойиҳасини амалга оширади

СЕУЛ, 30 март. /«Дунё» АА/. «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегациясининг Жанубий Кореяга амалий сафари давомида кўплаб компаниялар билан манфаатли мулоқотлар бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Навбатдаги халқаро ҳамкорлик чарм-поябзал соҳасида тозалаш иншоатларини барпо этиш ва соҳага Жанубий Корея технологияларини қўллаган ҳолда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни амалга оширишга қаратилди.

Хусусан, «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси ва Жанубий Кореянинг «Beomhan engineering» компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда чармсаноат соҳасида тозалаш иншоотларини такомиллаштириш ва мавжудларини модернизация қилиш масаласи муҳокама қилинди.

 Шунингдек, Жанубий Корея компанияси билан мамлакатимиздан тайёр чарм-поябзал маҳсулотларини харид қилиш ва мазкур давлат бозорига етказиб бериш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, «Beomhan engineering» компанияси 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий иш фаолияти сувдан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида тозалаш иншоотлари учун технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сифат назоратини олиб боришдан иборат. Шу кунга қадар компания томонидан дунёнинг турли мамлакатларида 3000 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Компания технологияси асосидаги тозалаш иншоотларини барпо этишга қаратилган лойиҳа энди Ўзбекистонда ҳам амалга оширилади.

 Жумладан, мазкур компания вакилларининг март ойи бошида Ўзбекистонга ишчи сафари чоғида амалга ошириладиган лойиҳанинг дастлабки ташкилий масалалари муҳокама қилиб олинган эди. Бугун эса ушбу ҳамкорликнинг амалий босқичига старт берилди. Яъни, «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда «Beomhan engineering» компанияси ўртасида қўшма лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Ушбу хужжат асосида Жанубий Корея компанияси икки ой муддатда мамлакатимиздаги чарм корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, корхоналарнинг жойлашуви, атроф-муҳит, сув соҳаларида ўрганишлар олиб боради. Ўрганишлар якунига етгандан сўнг компания қўшма лойиҳанинг техник параметрларини тайёрлайди. Шундан сўнг инвестиция киритиш эвазига ушбу тозалаш иншоатларини қуришга қаратилган лойиҳа амалга оширилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистондан Афғонистоннинг Ҳайратон ша...

Бугун Ҳайратон шаҳрида қардош Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими...

Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-ф...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди...

Халқаро электротехника комиссияси Ўзбеки...

Халқаро электротехника комиссияси (IEC) Ўзбекистонни ташкилотнинг янги аъзоси сифатида қаб...

Сўнгги янгиликлар