Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Ҳамкорлик

Жанубий Корея бизнеси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган бизнес-форумда иштирок этади

СЕУЛ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон бошчилигидаги Жанубий Кореянинг етакчи компания ва ташкилотлари вакилларидан иборат йирик бизнес делегациянинг Ўзбекистонга жўнаб кетишини ташкил этди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА  мухбири.


Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йил 3-7 июль кунлари Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги эелчихонаси билан биргаликда Корея Республикасининг етакчи компаниялари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистонда бизнес-форум ташкил этмоқда.

Делегация таркибидан «Posco International», «HYUNDAI Construction», «KAKAO Group», «Hanshin Engneering & Construction», «Plus International Co,.Ltd», «UZ-KOR Tungsten», «DRB Group», «Edulink Global Co,.Ltd» (Sboard) компаниялари, шунингдек, Инчон ва  Хвасон шаҳарлари маъмурияти ва Савдо палаталари, Корея Кичик ва ўрта корхоналар уюшмаси, Корея Ёнғин саноати ассоциацияси ва Ханкук Чет тиллар университети раҳбарияти ҳамда вакиллари ўрин олган.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилиб, савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни амалий кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган.

Ташриф дастурида Корея Республикасининг етакчи компания ва ташкилотларининг Ўзбекистон бозорига киришга қаратилган бизнес-форумлар, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида «B2G», «B2B» шаклидаги  учрашув ва музокараларини ўтказиш орқали мамлакатнинг инвестицион муҳити ва Ўзбекистоннинг савдо алоқалари учун улкан бозори тўғрисида кенг маълумот берилади. Шунингдек, эркин иқтисодий ва саноат зоналари фаолияти ҳамда ушбу ҳудудларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишиш режалаштирилмоқда.

Ким Чанг Кеоннинг сўзларига кўра, бизнес-форумда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳамда муваффақиятли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 13 та меморандум, шунингдек, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтадиган тадбирлар ва учрашувлар натижалари асосида йирик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

Жанубий Кореянинг йирик бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи 7 июлгача давом этади.

Мавзуга оид

БМТ Бош котиби Ўзбекистоннинг Тошкент ша...

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ам...

ХХР ташқи ишлар вазири Хитой Ўзбекистонн...

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширган ташр...

Жанубий Корея Ўзбекистонда қишлоқ хўжали...

Корея Республикаси ҳукумати қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этиш лойиҳасини ...

Сўнгги янгиликлар