Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Иқтисодиёт

Жанубий Корея божхона хизмати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Корея божхона хизмати комиссари бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф давомида Жанубий Корея божхона хизмати комиссари Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов билан учрашув ўтказди. Унда идоралараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди ва икки давлат божхона органлари ўртасида келгусидаги ўзаро алоқаларнинг аниқ қадамлари белгилаб олинди.

Томонлар, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш бўйича божхона олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилди. Бундан ташқари, божхона назорати ва экпертизаси, эҳтимол тутилган хавфларни бошқариш, контрабандаги қарши курашиш ҳамда божхона аудити йўналишларида тажриба алмашиш юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва Жанубий Корея Божхона хизмати ўртасида профессионал тайёргарлик бўйича тажриба алмашиш тўғрисидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари, меҳмонлар Давлат божхона қўмитасининг Вазият маркази, Божхона тарихи музейи билан ҳам танишди. Жанубий Корея Божхона хизмати делегацияси ташрифи доирасида кўҳна Самарқанд шаҳрини зиёрат этди.

Мавзуга оид

Ўзбек экспортёрлари «Дунё» ахборот аген...

Ўзбек экспортёрлари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти 1 м...

Жорий йилнинг 7 ой натижаларига кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ...

Қадимий тангаларни хорижга олиб чиқиб ке...

Божхоначилар томонидан маданий бойликларни юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетишга қаратилган...

Сўнгги янгиликлар