Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея компанияси COVID-19 га қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини тақдим этди


СEУЛ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари кеча «KORU Pharmaceuticals Co., Ltd.» компанияси бош ижрочи директори Роман Вернидуб билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«KORU Pharmaceuticals Co., Ltd.» компанияси раҳбари билан  элчихонада ташкил этилган ушбу учрашув ўзаро иккинчи тадбир бўлди. Бундан аввалроқ компания вакиллари COVID-19 ни аниқлаш бўйича 500 тўплам тестни Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида тақдим этган эди. Ушбу юк элчихона томонидан Қорақалпоғистон Республикасига юборилган.

Музокаралар давомида Роман Вернидуб «KORU Pharmaceuticals Co., Ltd.» компанияси инсонпарварлик акциясини давом эттиришини ва Ўзбекистонга COVID-19ни аниқлаш учун 16 минг долларлик 2 мингта экспресс-тест шаклида навбатдаги беғараз ёрдам кўрсатишга қарор қилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, компания фармакология, тиббий, эстетик ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Муҳокамалар якунида Роман Вернидуб элчихонанинг Сирдарё ва Тошкент вилоятларига гуманитар ёрдам юбориш таклифини қўллаб-қувватлади.

Юк Ўзбекистонга «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг навбатдаги рейси орқали юборилади.

«KORU Pharmaceuticals Co., Ltd.» компанияси 2014 йилда Сеулда ташкил этилган, тиббий, эстетик ва косметик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг АҚШ ва Испаниядаги тадқиқот марказлари билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи тадқиқот институти мавжуд. 

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Қатар инвестиция ...

Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқ...

Ҳиндистон стандартлар бюроси бош директо...

Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Стандартлар бюроси бош ...

Ўзбекистон мева-сабзавотларининг Латвияг...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси вакиллари «Auglu Serviss» савдо белгисига эга бўлган ...

Сўнгги янгиликлар