Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея компанияси Қашқадарё вилоятида биргаликда глюкометрлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда


СEУЛ, 7 май. /«Дунё» АА/. Бугун Инчхон шаҳридаги Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес марказида «i-Sens Inc.» компанияси бош менежери Мэнг Сук-у билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Қашқадарё вилоятида қонда шакар даражасини аниқлаш бўйича мобиль тиббий жиҳозларни (глюкометрлар) ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мэнг Сук-у Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «i-Sens Inc.»  компанияси ўртасида жорий йил 9 февраль куни ўзаро шериклик тўғрисидаги Меморандум имзоланганини маълум қилди. Жанубий Корея томони лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, ушбу жараён Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар бозорларида глюкометрларга бўлган талаб ҳажмини ўрганиш, шунингдек, лойиҳа молиявий моделини тайёрлаш, ишлаб чиқариш қувватларини режалаштириш ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган.

«i-Sens Inc.» компанияси вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистонга юборилган сўровноманинг жавобларига асосланиб, Жанубий Корея томони маълумотларни таҳлил қилган ҳолда лойиҳанинг бизнес моделини шакллантирмоқда.

Музокараларда лойиҳанинг кейинги босқичларига тайёргарлик жараёни бўйича ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида техник ҳужжатларни тўлдиришга қаратилган, шу жумладан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, лойиҳага жалб қилинган вазирлик ва идоралар вакиллари билан онлайн-музокаралар ўтказиш орқали амалга ошириладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

«Лойиҳалар фабрикаси»ни ривожлантиришда ...

БАА Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари бўйича вазирлигининг етакчилик ҳамда давлат имкон...

Гужарат штати билан туризм соҳасида ҳамк...

Гужарат штатига ташриф давомида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов мазкур...

Сеулда Жанубий Корея билан Ўзбекистонда ...

Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен «BOMI Engineering & Cons...

Сўнгги янгиликлар