Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея корпорацияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Корея Республикаси Қишлоқларни ривожлантириш корпорацияси (KRC) директори ўринбосари Ли Санг Бонг бошчилигидаги делегация 21 апрелдан 6 майга қадар Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Амалий сафар давомида корпорация вакиллари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида музокаралар ўтказди. Унда  Корея Республикаси  ҳукуматининг 4,5 миллиард корейс вони миқдоридаги грант маблағларини жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Жонубий Корея томони билан Ўзбекистонда илғор мева-сабзавот ишлаб чиқариш технологиялари бўйича ўқув марказини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистон мутахассисларига илғор тажрибаларни етказишга кўмаклашади.

— Лойиҳа қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давомидир, -  деди Ли Санг Бонг. – Ушбу дастур  доирасида Жанубий кореялик мутахассислар аграр соҳа бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади. Қишлоқ хўжалигида зарур бўлган ихтисослаштирилган ускуналар етказиб берилади ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Жанубий Кореяда таълим олиши ташкил этилади.

Лойиҳа 2021 йилдан 2025 йилгача амалга оширилади. Грант маблағлари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган AKIS агрохизматлар марказининг инфратузилмасини қуришга йўналтирилади. Марказ фермерларнинг агротехнологиялар бўйича билимини бойитиш, ходимлар салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, таълим ва ўқув дастурлари орқали соҳа профессионалларининг малакасини оширишга мўлжалланган. Ушбу марказ, шунингдек, 2021 ва 2022 йилларда мамлакатимиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида очиладиган ана шундай AKIS марказлари Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг бир қисми саналади.

Мавжуд инфратузилма асосида тажриба тариқасида АKIS тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кичик илмий-инновация корхоналари яратилади.

 Жанубий Корея мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари ўлароқ, ўқув марказини қуриш юзасидан келгусидаги ишларнинг батафсил режаси бўйича ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид

Бокуда Ўзбекистондан қуритилган меваларн...

Боку шаҳрида Ўзбекистондан етказилган қуритилган меваларни қадоқлаш бўйича Ўзбекистон-Озар...

Пекинда Хитой миллий нефть-газ корпораци...

Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонасида Хитой миллий нефть-газ корпорацияси пре...

«Ўзмиллийбанк» ШҲТ Банклараро бирлашмаси...

«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти «ВЕБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раислигида Шанх...

Сўнгги янгиликлар