Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

04/Ноябрь/2021   Жамият

Жанубий Корея меҳнат мигрантлари учун чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда


СЕУЛ, 4 ноябрь. /ИА «Дунё»/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасидан маълум қилинишича, Корея Республикаси ҳукумати хорижлик меҳнат мигрантларининг мамлакат ҳудудига кириб келиш бўйича ўрнатилган чекловларни олиб ташлашни режалаштирилмоқда, дея хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Яқинда Жанубий Корея бандлик ва меҳнат вазири Ан Кён Дук бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан мулоқот чоғида мамлакатда карантин чоралари юмшатилиши ҳақида маълум қилган.

Режага мувофиқ, ноябрь ойининг охиридан бошлаб Жанубий Корея ҳудудига хориждан кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони оширилади.

Қолаверса, мигрантларнинг ушбу давлатга кириб келиши бўйича ўрнатилган ҳафталик ва ойлик чекловлар ҳам олиб ташланиши режалаштирилган.

Бунинг учун фуқаролар ўз юртларида коронавирусга қарши якуний эмлангани ва манфий ПЦР тест натижасига эга бўлиши шарт.

Жанубий Корея томонининг маълум қилишича, пандемия оқибатларида мамлакатга кириб келаётган меҳнат мигрантларининг йиллик сони 50 мингдан 7 мингга тушиб кетган. Натижада кичик ва ўрта бизнес корхоналари, фермер хўжаликлари ишчи кучи етишмаслигидан жиддий зарар кўрмоқда.

Мавзуга оид

Россия Федерациясининг йирик иш берувчил...

Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринб...

Имом Мотуридий маркази ва Малайзия ислом...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотур...

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий мута...

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи, полковник Баҳодир Абдулаҳато...

Сўнгги янгиликлар