Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Жанубий Корея расмий идоралари вакиллари билан меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

СЕУЛ. 20 май. /Дунё АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Корея Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Иммиграция хизмати масъул ходимлари билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермокда “Дунё” АА мухбири.


Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурсларининг салоҳияти тўғрисида, хусусан, мамлакатимизда жорий этилган янги хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими ҳақида маълумот тақдим этилди.

Музокараларда Жанубий Корея корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинчалик мавсумий ишларга юртдошларимизни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Корея Республикаси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Жанубий Корея вакиллари ўзбекистонликларни Бандликка рухсат бериш тизими бўйича мамлакатга киришга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқилишини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Актаудаги Бош консули «Па...

Кеча Ўзбекистоннинг Актаудаги Бош консули Отабек Турсинбеков «Пахтакор» ўзбек этно-мадания...

Меҳнат миграцияси йўналишида ҳамкорликни...

Мамлакатимизнинг Токиодаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония таълим соҳасидаги халқаро...

Ўзбекистон-Корея Республикаси ҳамкорлиги...

Кеча Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳа...

Сўнгги янгиликлар