Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Октабрь/2021   Спорт

Жанубий Корея спорт фанлари институти билан амалий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда


СЕУЛ, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Виталий Фен  бугун  Жанубий Корея спорт фанлари институти президенти Ёнгшин Нам билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида жорий йил 25 август куни Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти билан Жанубий Корея спорт фанлари институти ўртасида онлайн тарзда имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуминининг асл нусхаси Жанубий Корея томонига топширилди. 

Учрашув давомида, шунингдек, спорт йўналишидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ёнгшин Нам Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишдан миннатдорлигини ва бу йўналишда биргаликда самарали натижаларга эришиш учун ўзи раҳбарлик қилаётган институт имкониятларини тўлиқ сафарбар қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Хусусан, Меморандумда белгиланган келишувлар асосида икки давлатнинг спорт тадқиқотларига ихтисослашган муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг жисмоний тайёргалигини кучайтириш бўйича илмий асосланган фаолиятни ривожлантириш, оммавий спортни юксалтириш ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш истаги билдирилди. Шу мақсадда спорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига бағишланган икки томонлама онлайн-конференцияларни ташкил этишга келишиб олинди.

Келгусида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг мутахассиларини Жанубий Корея спорт фанлари институтига малака ошириш учун таклиф қилиш ва ўзаро тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш, шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли талабаларни Корея Республикасининг етакчи олий таълим муассасаларида спорт фанлари йўналишида магистратура ва докторантура босқичларида таълим олишига кўмаклашиш мақсади айтиб ўтилди.

Учрашув давомида Ёнгшин Нам Жанубий Корея спорт фанлари институти томонидан тайёрланган ва ўзбек тилига таржима қилинган Миллий терма жамоаларда соғлом спорт муҳитини яратиш бўйича йўриқномани Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти иш жараёнида фойдаланиши учун тақдим қилди.

Бундан ташқари, Жанубий Корея спорт фанлари институти раҳбарияти профессионал спорт ва оммавий спортни ривожлантириш борасида институт ишлаб чиққан методик қўлланмалар ва дастурларни, илғор технологиялар ва замонавий ноу-хауни Ўзбекистондаги ҳамкорларига доимий равишда етказиб бориш истагини билдирди.

Маълумот учун, Жанубий Корея спорт фанлари институти 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, спорт соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, илмий ёндашувлар асосида миллий ва халқаро мусобақалардаги кўрсаткичларни яхшилаш ва спорт саноатини ривожлантириш бўйича мамлакатдаги ягона илмий тадқиқот институти ҳисобланади.

Институт таркибида бир нечта илмий лаборатория ва спорт фанларига бағишланган қўлланмаларни ўзида жамлаган йирик кутубхона фаолият олиб бормоқда. Жанубий Корея спорт фанлари институти ЮНЕСКОнинг етакчи ҳамкорларидан биридир.

Мавзуга оид

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон...

Кеча пойтахтимизда Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирла...

23 июнь —Халқаро Олимпия қўмитасига асос...

Бундан 126 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Яп...

Ўзбекистон Олимпия делегацияси раҳбари - Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз...

Сўнгги янгиликлар