Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Таълим

Жанубий Корея томонидан Тэгу шаҳрида Ўзбекистон маданий фестивалини ўтказиш таклифи билдирилди

CЕУЛ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг Кемёнг университети қошидаги Ипак йўли ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонасига Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Наврўз байрами арафасида Тэгу шаҳрида Ўзбекистон маданий фестивалини ўтказиш таклифини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасидан маълум қилинишича, мазкур тадбир доирасида ўзбек фильмлари намойиши, миллий мусиқа ва рақс чиқишлари ҳамда Ўзбекистон маданияти ва мамлакатимизнинг турли соҳаларда қўлга киритган муваффақиятларига бағишланган давра суҳбатларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида мазкур институт томонидан Жанубий Кореянинг Андонг шаҳрида миллий кийимлар кўргазмаси ташкил этилган ва унинг доирасида Ўзбекистон кунлари ўтказилган эди.

Шунинг муносабати билан Жанубий Корея томони фестиваль кунлари ўзбек фильмларини намойиш этиш учун «Ўзбеккино» миллий агентлигидан «Иссиқ нон», «Рангсиз тушлар» ва яна бошқа қатор бадиий фильмлар  тақдим қилинишини сўрамоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки,  Кемёнг университети қошидаги  Ипак йўли ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти Корея Республикасидаги Марказий Осиё минтақасини ўрганиш соҳасидаги энг йирик муассасалардан бири ҳисобланади. Институт 2014 йилда ташкил этилган.

Шу кунларга қадар мазкур институт томонидан Ўзбекистон тарихи, маданияти ва турли соҳаларда жаҳон цивилизациясининг равнақига қўшган салмоқли ҳиссасини тарғиб қилиш бўйича 2 та китоб ва кўплаб илмий мақолалар чоп этилган.

Мавзуга оид

Испаниянинг Кадис университети вакиллари...

Жорий йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Мадрид шаҳридаги элчихонасида Испания...

Жунгбу университети раҳбарияти ва ушбу т...

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси вакиллари Корея Республикасидаги энг йирик ўқув м...

Ўзбекистон ва Буюк Британия олий ўқув юр...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Навоий давлат педагогика институти ректори Б...

Сўнгги янгиликлар