Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея уюшмаси раҳбари билан паррандачилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

СЕУЛ, 20 май. /«Дунё» АА/. Ўзбек дипломатлари Сеулда Жанубий Корея паррандачилик уюшмаси раиси Ли Хонг Же билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув чоғида Ўзбекистон «Паррандасаноат» уюшмаси ва Жанубий Корея паррандачилик уюшмаси ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ли Хонг Же уюшма Ўзбекистонда наслчилик, озуқа, тухум ва парранда гўшти ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, касалликларга қарши кураш соҳасида Жанубий Корея тажрибасини жорий этишга тайёр эканлигини билдирди. Уюшма саноат миқёсида паррандачиликда 60 йиллик тажрибага эга бўлиб, 5 мингга яқин йирик ва ўрта компаниялар ҳамда Жанубий Кореядаги илмий-тадқиқот институтларини ўз атрофида бирлаштирган. Ушбу ташкилот Жанубий Корея бўйлаб 88 та ваколатхоналарига эга. Уюшманинг паррандачилик соҳасидаги замонавий тенденцияларни кенг ёритишга ихтисослашган махсус журнали бир ойда бир маротаба чоп этилади.

Уйда паррандачилик билан шуғулланиш учун Ўзбекистонга инкубацияларни етказиб бериш имкониятларини ўрганиш таклифини қўллаб-қувватлаган Ли Хонг Же уюшманинг етакчи мутахассислари ва аъзо компаниялари бу йўналишдаги қўшма тадбирларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон томони билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

«Уюшма аъзолари паррандачилик, тухум ва парранда  гўшти ишлаб чиқариш учун илғор технологияларни етказиб беришга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдордир», - деди Ли Хонг Же.

Учрашув якунлари бўйича Жанубий Корея паррандачилик уюшмаси ва Ўзбекистон «Паррандасаноат» уюшмаси ўртасида яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокараларни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

ИТСВ: 11 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбеки...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

ИТСВ: Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон ...

Кеча Тошкентда Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи арафасида Ўзбекисто...

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британ...

Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00 да савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши...

Сўнгги янгиликлар