Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Май/2020   Иқтисодиёт

Жанубий Корея вакиллари билан Навоий вилоятида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича навбатдаги видеомулоқот ўтказилди


СEУЛ, 1 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари А. Қодирхўжаев билан «Shindong Resources» компанияси раиси, Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси Ким Ёнг Гу ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугун, 1 май куни ҳамкорликдаги аниқ режалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар Навоий вилоятидаги «Саутбай» участкасида металл конларини қазиб олиш лойиҳаси доирасидаги техник масалаларни муҳокама қилди.

Музокаралар давомида «Uz-Kor Tungsten» қўшма корхонаси акциядорлари умумий йиғилиши баёнини тайёрлаш, шунингдек, «Uz-Kor Tungsten» билан «Shindong Resources» компанияси ўртасида кредит шартномасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва келгусида имзолашни муҳокама қилишни давом эттиришга келишилди.

Онлайн учрашув иштирокчилари қўшма фаолиятнинг кейинги босқичлари, шу жумладан лойиҳа учун техник-иқтисодий асосни тайёрлаш, техник шартларни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш ва қидирув ишларини олиб бориш масалалари бўйича фикр алмашди.

Мавзуга оид

Португалия компаниялари Ўзбекистонда биз...

Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев Португалиянинг «Curtumes Ibéria S.A...

Тошкент сентябрь ойида МДҲга иштирокчи м...

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 9-13 сентябрь кунлари МДҲга аъзо давлатларнинг “Бизнес ташаб...

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида с...

Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз ташқи савдо айланмасида ўнта етакчи хорижий давлат...

Сўнгги янгиликлар