Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Ватандошларимиз

Жанубий Кореяда бўлиб турган ватандошлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди

СЕУЛ, 17-август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ташаббуси билан Жанубий Кореянинг Ийчжонбу шаҳрида ватандошлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мусобақада ушбу давлатда вақтинча истиқомат қилаётган ва турли ташкилотларда меҳнат қилаётган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

16 жамоа рўйхатдан ўтган турнирни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Mice Plus" ҳомий ташкилоти томонидан махсус сайт ташкил қилинди ҳамда унга мусобақа жараёни билан боғлиқ барча маълумотлар мунтазам равишда киритиб борилди.

Мусобақа қатнашчилари Жанубий Кореянинг турли шаҳарларидан келган ватандошлардан иборат гуруҳларга бўлиниб тўп сурди. Ўйин жараёнлари ҳаяжонли ва кучли рақобат муҳитида ўтди. Ғолиб жамоаларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Иштирокчилар бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш хорижда бўлиб турган ватандошлар учун катта эътибор экани, нафақат уларнинг соғлом ҳаёт тарзини таъминлашдаги ўрни, балки юртдошларнинг бир-бири билан яқин мулоқот ўрнатишида кўприк вазифасини бажаришини таъкидлади. Навбатдаги мини-футбол мусобақасини сентябрь ойида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишлаб ўтказишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Қозоғистонд...

Ўзбекистоннинг Олматадаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларига жорий йил 5 июнь кун...

Бош консулхона ходимлари Мадина ислом ун...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Мадина шаҳридаги Мадина ислом университетида таҳси...

Бурҳон Шаропов: Конституция ҳаётимизнинг...

Таниқли кино ва телережиссёр Бурҳон Шаропов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 й...

Сўнгги янгиликлар