Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Медиа

Жанубий Кореяда чоп этиладиган «Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқоти» журналининг навбатдаги сони Алишер Навоий ижодига бағишланди


СЕУЛ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Евроосиё туркшунослик институтининг «Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқоти» журналининг жорий йилдаги илк сони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Алишер Навоий номидаги  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларининг буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий илмий-мероси ҳақидаги илмий мақолалари чоп этилган.

Журналда эълон қилинган ушбу мавзудаги материалларда Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий» достони, Султон Абу Саид Мирзо ва Хитой императорларининг тавсифи, «Мезон ул-авзон» асарининг назарий таҳлили, Алишер Навоий ва Абдулла Морварид мактубларининг адабий-маърифий аҳамияти ва бошқа қатор жиҳатлар кенг ёритилган.

Бундан ташқари нафақат туркий тилли халқлар, балки дунё адабиёти меросига катта ҳисса қўшган Алишер Навоий асарлари орасида «Хамса» асарининг ниҳоятда муҳим ўрин эгаллаши, шоирлар султони бу буюк асари билан туркий адабиётда «Хамса» яратиш анъанасини бошлаб, уни энг юксак чўққига кўтаргани тилга олинган.

Навоий «Хамса»си туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб бергани кўрсатиб ўтилган.

 

Мавзуга оид

Миср оммавий ахборот воситалари Ўзбекист...

Мисрнинг «Ал-Ахбар ал-Йаум» ва «Ал-Хабар ал-Йаум» нашрлари веб-сайтларида коронавирус пан...

«The Japan News» Ўзбекистонда инсон ҳуқу...

Кеча Японияда чоп этиладиган «The Japan News» газетаси саҳифасида “Ўзбекистоннинг инсон ҳу...

Миср оммавий ахборот воситаларида Ўзбеки...

Мисрнинг етакчи газетларидан бири - «Ал-Хабар ал-ёум»да Ўзбекистон Президенти томонидан ...

Сўнгги янгиликлар