Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Ватандошларимиз

Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган ватандошимиз Самарқанд вилоятида интенсив узумчилик ва боғдорчилик фермер хўжалигини ташкил қилди


СЕУЛ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтари»га киритилган Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган тадбиркор юртдошимиз Самарқанд вилоятида ўзининг инвестицион лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, уларнинг юртимизда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши ва мамлакат иқтисодий равнақига ўз ҳиссасини қўшишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларимиз билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган юртдошларимизнинг таклифлари республика маҳаллий давлат органларига ўрганиб чиқиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун юборилмоқда. Ҳозирги кунда дипломатик муассаса кўмагида ватандошлар ва тегишли вилоят ҳамда туман ҳокимликлари вакиллари ўртасида доимий мулоқотлар тизими йўлга қўйилган. Натижада чет элда фаолият юритаётган юртдошларимиз орасидан Ўзбекистонда ўзларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган фуқаролар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Жумладан, Корея Республикасида меҳнат қилаётган юртдошимиз Бобур Шамсиев 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри сармоя киритиш орқали замонавий интенсив услубдаги узумчилик ва боғдорчилик фермер хўжалигини ташкил қилиш истагини билдирган. Мазкур ташаббус Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокимлиги томонидан қўриб чиқилгач, туманнинг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан лойиҳани амалга ошириш учун 25 гектар ер майдони ажратилди.

Бобур Шамсиевнинг молиявий кўмаги асосида унинг оила аъзолари тез орада фермер хўжалигини барпо этишга фаоллик билан киришди. Ҳозирга қадар керакли зарур машина-техника воситалари ва ускуналар олиб келинди. Жорий йилда хўжаликка қарашли 2 гектар ер майдонидан дастлабки ҳосил йиғиб олинган.

- Амалга оширилаётган лойиҳадан кўзланган мақсад – қўшимча ишчи ўринларини яратиш ва келажакда сифатли экспортбоп узум ва мева маҳсулотлари етиштириб беришдан иборат, - деди Бобур Шамсиев. - Бу орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз.

Мавзуга оид

Беларусда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшл...

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасида мамлакатимиз ёшлари иштирокида давра суҳбати ташки...

Шаржада меҳнат қилаётган юртдошларимизга...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан Рамазон ойи муносабати ...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Раҳматжон Умаров...

Сўнгги янгиликлар