Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Ватандошларимиз

Жанубий Кореядаги ватандошлар ўртасида футбол турнири ташкил этилди

СЕУЛ. 5 октябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон “Ватандошлар” жамоат фонди ташаббуси билан Жанубий Кореянинг Ийчжонбу шаҳрида ватандошлар ўртасида икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 31 йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир.


Турнир “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори асосида уюштирилди.

Мусобақада ушбу давлатда вақтинча истиқомат қилаётган ва турли ташкилотларда меҳнат қилаётган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Ватандошлар томонидан ташкил қилинган 8 та жамоа ғолиблик учун яшил майдонга тушди.

Қизғин ўтган финал учрашувларида «Cheongju IC» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Иштирокчилар бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш хорижда бўлиб турган ватандошлар учун катта эътибор экани, нафақат уларнинг соғлом ҳаёт тарзини таъминлашдаги ўрни, балки юртдошларнинг бир-бири билан яқин мулоқот ўрнатишида кўприк вазифасини бажаришини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик 30 нафардан ортиқ меҳнат м...

Кеча Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқаросидан иборат навбатдаги гуруҳ «Е-9» визаси асосида меҳн...

Санкт-Петербургда Ўзбекистонда туғилган ...

Таниқли рассом, Россия рассомлар уюшмаси аъзоси, ватандошимиз Сергей Павлов 60 ёшида коро...

Ўзбекистонлик талаба Малайзияда ўтказилг...

Кеча Малайзияда малай тилида нотиқлик санъати бўйича «Бош вазир Кубоги 2021» учун халқаро ...

Сўнгги янгиликлар