Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Жанубий Кореядаги ватандошларнинг Ўзбекистон Президенти сайловига оид конституциявий ҳуқуқи рўёбга чиқади


СЕУЛ, 28 сентябрь /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси вакиллари билан ҳамкорликда Пёнтек ва Ансон шаҳарларига амалий сафари доирасида ушбу ҳудудда вақтинча истиқомат қилаётган фаол ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ва унда Жанубий Кореядаги фуқароларимизнинг иштироки учун яратиладиган шароитларга бағишланди.

Мулоқот чоғида сайловда муддатидан олдин овоз бериш тартибининг ташкилий жиҳатлари, шунингдек, Пёнтек ва Ансон шаҳарлари ҳудудида истиқомат қилувчи ватандошларнинг ушбу муҳим сиёсий тадбирдаги иштироки билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Пёнтек шаҳридаги «Osiyo» ресторани раҳбари Дилшод Раҳимов ва Ансон шаҳридаги «Samarkand Registan» ресторани иш юритувчиси Алишер Аҳматов ушбу ҳудудларда вақтинча истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида сайлов тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаол иштирок этиш истагини билдирди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ватандошлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Сайловчиларнинг Шав...

Анқаро инқироз ва сиёсат таҳлилий маркази директори, профессор доктор Меҳмат Сейфеттин Эро...

Малайзиядаги ватандошлар: Юртимиз тақдир...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишл...

Озарбайжон олий таълим муассасаларида та...

Ўзбекистон элчихонасида Озарбайжон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош тал...

Сўнгги янгиликлар