Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Январь/2022   Долзарб

Жанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари хорижий шериклар билан барча истиқболли соҳаларда очиқ мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш бўйича мамлакатнинг мустаҳкам нуқтаи назарини яна бир бор таъкидлади

СЕУЛ 25 январь. /«Дунё» АА/. Ханкук чет тиллар университетининг Марказий Осиё тадқиқотлари институти профессори, фалсафа фанлари доктори  Ким Санг Чол «Дунё» АА учун интервьюси чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё давлатлари – Хитой» онлайн саммитида сўзлаган нутқи юзасидан ўз  фикр-мулоҳазаларини баён этди,  деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


- Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон дипломатиясини кузатиб боришдан орттирган хулосаларимга таянган ҳолда Президент Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда қўшни давлатлар билан конструктив муносабатларни шакллантириш, минтақада ўз давлатининг иқтисодий манфаатларини илгари суриш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган жуда фаол ташқи сиёсат олиб бораётганини ишонч билан қайд этишим мумкин.

Ўзбекистон раҳбари ўзининг «Марказий Осиё давлатлари – Хитой» онлайн саммитидаги нутқида мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан барча истиқболли соҳаларда очиқ мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатъий нуқтаи назарини яна бир карра тасдиқлади, деб ўйлайман. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар бир иштирокчи мамлакат учун аниқ иқтисодий манфаатларга эришиш борасида халқаро ҳамкорлик самарадорлигига эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг «Интеллектуал Ипак йўли» учун қўшма майдонча яратиш, шунингдек, Хитой технологияларини жалб этган ҳолда саноат кооперацияси ва минтақа давлатлари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун умумий бозор яратиш борасидаги ташаббусларини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги глобал стратегик рақобат ва товарлар логистикасидаги мавжуд муаммолар шароитида ушбу ташаббусларни амалга ошириш Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга кўмаклашиши лозим.

Ўзбекистон раҳбарининг пандемия шароитида БМТ Бош Ассамблеясининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида резолюциясини қабул қилиш таклифи ҳам таҳсинга лойиқдир. Ушбу ташаббусни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар эълон қилинди. У озиқ-овқат жабҳасига инвестицияларни кўпайтириш ва "яшил коридорлар"ни яратиш билан ўзаро таъминлашнинг самарали механизмларини шакллантириш вазифаларини ўз ичига олади.

Фурсатдан фойдаланиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақавий ҳамкорлик институтлари доирасида, шунингдек, халқаро майдонда илгари сурилган ташаббусларнинг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки жаҳон миқёсида ҳам барқарор ривожланишга хизмат қилишини таъкидлашни истар эдим.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон Президе...

Европарламентнинг Марказий Осиё билан алоқалар бўйича делегацияси раисининг ўринбосари Анд...

Махсус рейс орқали поездда мингга яқин в...

«Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент» йўналишида ташкил қилинган поездда махсус рейс билан 927 н...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари: “Панде...

Қуйида мақоланинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин....

Сўнгги янгиликлар