Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Жанубий Кореядан муносабат: Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўзбек халқининг яна кўплаб орзу-умидлари рўёбга чиқади


СЕУЛ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Евроосиё туркшунослик институти директори О Ин Кёнг ушбу сиёсий тадбир юксак ташкилий даражада ўтказилганини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Сайловда овоз бериш жараёнида бир нечта сайлов участкасида бўлдим. Ушбу воқеликни кузатар эканман, сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси талаблари ва халқаро стандартларга тўла мос ҳолда, очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик тамойиллари асосида ўтганига гувоҳ бўлдим.

Сайловда беморлар, имконияти чекланган шахслар, кексалар, бир сўз билан айтганда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган барчанинг иштирокини таъминлашга жиддий эътибор қаратилди.

Мени эътиборимни тортган яна бир жиҳат бу – сайловчиларнинг кайфияти бўлди. Улар худди байрамга келгандек кўтаринки руҳда сайлов участкаларига келиб, ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз берди.

Албатта, халқаро кузатувчи сифатида сайлов натижаларини билиш мен учун ҳам муҳим. Шу боис 25 октябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган брифингни интернет орқали жонли эфирда кузатдим ва сайловнинг дастлабки натижаларини эшитдим.

Дастлабки натижалар эса Ўзбекистоннинг яқин беш йилдаги тараққиётини белгилаб берди, десам асло муболаға бўлмайди. Чунки Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президентликка номзоди илгари сурилган Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Президентлик даврида мамлакат дунё учун очилди. Ўзбекистон нафақат қўшнилар, балки дунёнинг кўплаб етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан барча соҳаларда дўстона ҳамкорликни янада ривожлантирди. Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида халқ ишончини оқлади.

Яқин келажакда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўзбек халқининг яна кўплаб орзу-умидлари рўёбга чиқади. Ташқи сиёсатда ҳам янада фаоллик кузатилиб, Ўзбекистоннинг кўплаб мамлакатлар билан, хусусан, Жанубий Корея билан муносабатларида янги саҳифалар очилади.

Мавзуга оид

Россия жамоатчилиги Ўзбекистон Президент...

Мамлакатимиз Бош консулхона томонидан Новосибирск ҳуқуқшунослик институтида жорий йилнинг ...

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистонни...

МДҲ ПА халқаро кузатувчиси Олег Сотниченко «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида мамлака...

Ўзбекистон Президенти сайлови Бельгия эк...

«Брюссель-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи сайтида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ...

Сўнгги янгиликлар