Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Июнь/2020   Сиёсат

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдам жўнатилди


СЕУЛ, 1 июнь /«Дунё» АА/. Коронавирус инфекциясига қарши кураш, шунингдек, мамлакатимизда Covid-19 тарқалиши олдини олиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами бугун Тошкентга етиб боради, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Гуманитар ёрдам рўйхатидан замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий кровать ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалар жой олган.

Мазкур жиҳозлар Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering & Construction»,«Infinity Co., Ltd.» компаниялари, Шинхан ва Аджу университетлари ҳамда Хвасонг шаҳар Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган.

Инсонпарварлик ёрдами  «Uzbekistan Airways»  АЖнинг чартер юк рейси  орқали жўнатилди. 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси  мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун зарур юқори технологияли тиббий воситаларни жалб қилишни давом эттирмоқда. Жумладан, яқин кунлар ичида тахминан 66 минг доллар миқдордаги ана шундай гуманитар ёрдам чартер юк рейси ташкил этилгандан сўнг юборилиши кўзда тутилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари...

Бугун, 6 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон През...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Т...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 февраль кунлари Туркия Респуб...

Ўзбекистон – Австрия: ўзаро ишонч руҳида...

Ўзбекистон – Австрия давлатлари учун 25 март санаси муҳим ҳисобланади....

Сўнгги янгиликлар