Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Маданият

Жанубий Кореялик талабалар иштирокида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди


СЕУЛ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ханкук хорижий тиллар университетида мазкур олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, ўзбек тилини ўрганаётган Жанубий кореялик талабалар ҳамда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари иштирокида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиниши баробарида, сўнгги йилларда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбек тили бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки кўплаб хорижий давлатлар олий ўқув юртларида, жумладан Жанубий Кореянинг Ханкук хорижий тиллар университетида ҳам ўқитилаётгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбек тилини қунт билан ўрганаётган маҳаллий талабалар она тилини эъзозлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканини таъкидлаб, байрам муносабати билан барча ўзбекистонлик тенгдошларини табриклади.

- Мен икки йилдан бери ўзбек тилини ўрганмоқдаман, - дейди университетнинг Марказий Осиё кафедраси талабаси Ким Донг Сеок. – Ўзбек тилининг пайдо бўлиши тарихи бўйича кўплаб маълумотларни ўтгандим. Ғоят кўҳна тилнинг қудратини ўзбек халқ достонларида кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, улуғ аллома Маҳмуд Кошғарий она тилининг аҳамиятини сўзма-сўз кўрсатган бўлса, шоирлар султони Алишер Навоий уни энг юксак санъат даражасига кўтарганини англадим.

Тадбир давомида Тошкент давлат шарқшунослик университети олимлари томонидан чоп этилган “Ўзбек тили. Хорижликлар учун” ўқув қўлланмаси Жанубий кореялик талабаларга тақдим этилди.

Шундан сўнг талабалар ўзбек тилини улуғловчи қатор шеърлардан намуналар ўқиди.

Мавзуга оид

Маданият вазирлигида ТУРКСОЙ делегацияси...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ б...

Абай Қўнонбоев юбилейига муносиб туҳфа...

Қозоқ мумтоз адабиётининг асосчиси Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги кенг нишонланмоқда...

"Фариданинг иккиминг қўшиғи" фильми Пуса...

Пусан кинофестивали Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида (илгари Пусан номи билан танилган) шу ...

Сўнгги янгиликлар