28/Май/2022 Ватандошларимиз
СЕУЛ, 28 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан йўлга қўйилган фаол ҳамкорлик доирасида Чонан шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасасида бўлиб, ҳуқуқбузарликда айбланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган фуқароларга ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар, адвокат ёллаш ва зарур ҳолатларда элчихонага мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Муассасада жазо ўтаётган ва гумон билан ушлаб турилганлар учун яратилган яшаш шароитлари, маданий-маърифий соҳаларда тақдим этилаётган дастурлар билан танишилди.
Жазо муддатини ўтаётган ҳамда жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган фуқароларимиз элчихона консуллик бўлими ходимларига улар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ва бошқа амалий ёрдамлар учун миннатдорлик билдирди.