Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2022   Ватандошларимиз

Жанубий Кореянинг Сунмун университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот ўтказилди

СЕУЛ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакилларидан иборат делегациянинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида элчихона кўмаги билан Чонан шаҳрида жойлашган Сунмун университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан мулоқоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтган мазкур учрашувда элчихона вакиллари томонидан Конституция халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи бўлгани, айнан Бош қомусимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлгани қайд этилди.

Бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллари сўзга чиқиб, ёш ватандошларимизга ассоциациянинг асосий фаолият йўналишлари, мақсад ва вазифалари, шунингдек, эришилган натижалар хусусида батафсил маълумот беришди. Ассоциация томонидан олиб борилаётган лойиҳалар ҳамда хорижда истиқомат қилатёган ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Хусусан, ассоциациянинг «Истеъдодли ватандош» стипендияси, «Ўсиш кўприги» лойиҳалари доирасида давлат хизматига ишга жойлашиш, шунингдек ташкилотнинг координатори сифатида фаолият юритиш тартиби ва шартлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар эътиборига Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ахборот материаллари тақдим этилди.

Учрашув якунида 150 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётган ушбу университетда ассоциациянинг координаторлари тайинланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ишчи гуруҳининг Жанубий Кореяга амалий сафари дои...

Уралдаги ўзбек ватандошларининг бешинчи ...

Уралда истиқомат қиладиган ватандошларимизнинг навбатдаги бешинчи мажлиси бўлиб ўтди...

Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ист...

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграцияси аге...

Сўнгги янгиликлар