Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


18/Сентябрь/2021   Ватандошларимиз

Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошлар билан учрашув ўтказилди


СЕУЛ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Президенти сайлови, уни Корея Республикаси ҳудудида ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Ульсан шаҳридаги «Hyundai Heavy Industries» кемасозлик заводида бўлиб, мазкур корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ юртдошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ўзбек дипломатлари ушбу компания томонидан ўзбекистонлик мутахассислар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, уларнинг консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига жавоб берди. Учрашув давомида ватандошларга Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Корея Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган сайлов участкалари, жумладан, Ульсан шаҳрида ўтказиладиган муддатдан олдин овоз бериш жойларини ташкил этиш, ўтказиш ва овоз бериш тартиб-қоидалари ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, элчихонамиз вакиллари «Hyundai Heavy Industries» компаниясининг хорижий фуқаролар билан ишлаш департаменти бошлиғи Ким Бёнг Су билан учрашув ўтказиб, компания таркибидаги заводларда фаолият юритаётган ўзбек ишчиларининг яшаш, овқатланиш, даволаниш ва дам олиши учун яратилган шароитларни ўрганди. Шунингдек, учрашувда ушбу шаҳарда вақтинчалик истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхо...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ватандошларни Туркия божхона тартиб-қоидалари...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси...

Муқаддас моҳи Рамазон муносабати билан Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасида Озарбайжонда и...

ЮНИСEФ вакили: Ўзбекистоннинг «Меҳр» опе...

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде Ч...

Сўнгги янгиликлар