Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Август/2020   Ўсиш нуқтаси

Жарқўрғонда йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариладиган лойиҳа амалга оширилмоқда


СУРХОНДАРЁ, 24 август. /«Дунё» АА/. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган “Сурхонцементинвест” хорижий корхонасининг биринчи босқичи тўлиқ ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Корхона томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жами 6 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда корхонанинг биринчи босқичи тўлиқ ишга туширилган бўлиб, мазкур лойиҳанинг қиймати 78,9 миллион долларга тенг. Бунда хорижий кредит линияси 31,5 миллион доллар, хорижий инвестиция 47,4 миллион долларни ташкил этади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 450 минг тонна бўлиб, корхона ўз фаолиятини бошлаши билан 700 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Бу ерда Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилди. 

Цемент ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичига 65 миллион долларлик инвестиция йўналтириш кўзда тутилган. Натижада йилига 700 минг тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, жами 1 минг 125 киши иш билан таъминланади.

Кейинги босқичларда эса лойиҳа қиймати 5,5 миллион АҚШ долларига тенг гидратланган оҳак, 2,9 миллион долларлик қуруқ қурилиш аралашмалари ҳамда 3,9 долларлик темир-бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳалари амалиётга татбиқ этилади. Натижада корхонада жами 1 минг 400 нафардан ортиқ киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Мавзуга оид

«Ургут» эркин иқтисодий зонасида нотўқим...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятидаги «Ургут» эркин иқтис...

Ўзбекистон ва Хитой: инновацион ҳамкорли...

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Респу...

“Дунё”да янги лойиҳа – “Ўсиш нуқтаси”...

"Ўсиш нуқтаси" рукни остида тайёрланадиган интервьюмизнинг илк меҳмони мамлакатимиздаги кў...

Сўнгги янгиликлар