Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Март/2021   Илм-фан

ЖИДУ ва SDA Bocconi менежмент мактаби ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади


РИМ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмаги ва иштирокида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Италиянинг SDA Bocconi School of Management мактаби ўртасида видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Менежмент мактаби 1971 йилда ташкил этилган бўлиб, Миландаги “Bocconi University” бошқарувидаги таълим муассасаси ҳисобланади. Раҳбар кадрлар учун дастурлар, индивидуал ва MBA дастурлари ҳамда етакчи халқаро стандартларга мос келувчи ихтисослашган магистрлик курсларини тақдим қилади. Доимий ривожланишга интилиш, инновациялар ва ижодий ёндашувни жорий этиш билан ўтган давр ичида SDA Bocconi School of Management нафақат Италия, балки хорижда ҳам ўз нуфузини мустаҳкамлаб олган. Мактаб 54 мамлакатдаги 275 дан ортиқ университет ва таълим муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатган. Миср, Ливан, Ангола, Болгария ва Қатарда Боккони менежмент мактаби филиаллари фаолият олиб боради.

Мазкур мактаб бошқарув йўналишидаги индивидуал ўқув дастурлари бўйича, алоҳида компания ва ташкилот эҳтиёжлари ва мақсадларини инобатга олган ҳолда биргаликда ишлаб чиқилган, индивидуаллаштирилган ва юқори самарали таълим бўйича дунёнинг энг яхши ўнта бизнес-мактаби рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари менеджмент мактаби нуфузли учта халқаро аккредитация (AACSB, EQUIS ва AMBA)га эга бўлиб, Италия бизнес мактаблари орасида йирик халқаро рейтингларда, жумладан, Financial Times, Forbes, Bloomberg Businessweek ва Economist каби рейтингларда иштирок этадиган ягона бизнес-мактаб ҳисобланади.

Тадбирда SDA Bocconi School of Management Халқаро ривожланиш директори, Корпоратив молия амалиёти доценти, Бизнесни баҳолаш ва корпоратив молия профессори Леонардо Этро, мактабнинг Осиёдаги бўлинмаси бошқарув директори Алессандро Джулиани, фалсафа фанлари доктори, молия бозори ва муассасалари профессори, корпоратив молия ўқитувчиси Маттео Виццаккаро, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров, ЖИДУ халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор Саидмухтор Саидқосимов, элчихона ва университет вакиллари иштирок этди.

Видеомулоқот иштирокчилари икки таълим муассасаси ўртасида халқаро савдо, туризм ва менежмент, молия ва бизнес йўналишларида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Италиялик мутахассислар Ўзбекистонда сўнгги йилларда кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганини катта қизиқиш билан кузатишини билдирди.

Мулоқот давомида Л.Этро менежмент мактаби йирик, ўрта ва кичик бизнес, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, банк ва молия институтлари, тадбиркорлар, шунингдек, менежмент соҳасида ўз билим ва малакасини яхшиламоқчи бўлган барчага турли хилдаги сифатли курсларни тақдим этишини таъкидлади. Унинг хабар қилишича, SDA Bocconi School of Management маҳаллий ва хорижий давлат/нодавлат ҳамкорлар учун тўлиқ, тизимли ёндашув, касбий ва шахсий ўсишга кўмак берадиган стратегик мақсадлардан иборат алоҳида дастурларни ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ этади. Бунда ҳар бир дастур ҳамкорлик давомида ўзаро мулоқот, фаол фикр билдириш ва баҳолаш билан босқичма-босқич ишлаб чиқилади.

Шундан келиб чиққиб ЖИДУ ҳамда SDA Bocconi School of Management ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди.

Тадбир якунида хорижлик мутахассислар ЖИДУга ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва шартлари акс этган лойиҳани тақдим этиши бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Илм-фан ва технологиялар вазирларининг “...

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов видеоконференцалоқа орқали ў...

Ўзбекистонда Европа Иттифоқи билан ҳамко...

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE - «Олий таълимда салоҳиятни ошириш» лойиҳасининг 2020 йи...

Хитойнинг «Innoway» компанияси Ўзбекист...

Хитойнинг «Innoway» компанияси Ўзбекистонда 5G технологияси қамровини кенгайтиришда иштир...

Сўнгги янгиликлар