Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Август/2021   Таълим

Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори  эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қарорга кўра, Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий таълим дастурлари асосида чуқур фундаментал ва илмий-амалий билимга эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳудудий инновацион-таълим тармоғини яратиш, рақамли таълим тизимини шакллантириш ҳамда иш берувчиларнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Филиалда геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари қарорига биноан, филиал Қозон федерал университетининг (Россия) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади. Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб филиал томонидан тасдиқланади.

Ҳужжатда талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилиши белгиланган. Бунда давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Россия олий маълумот сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

2021/2022 ўқув йилидан университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда «Дастурий инжиниринг», «Фармация» ва «Ахборот тизимлари ва технологиялари» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини филиалда давом эттиради.

Қарорда, шунингдек, 2022 йил якунигача филиал таркибида «OpenLab» илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш вазифаси ҳам ўз ифодасини топган.

Мавзуга оид

«Хорижликлар учун ўзбек тили» китоби Қоҳ...

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Қоҳира университети филология факультети дека...

АҚШ Глобал медиа бўйича агентлиги 10-13 ...

АҚШнинг Глобал медиа бўйича агентлиги (USAGM) 10-13 март кунлари Тошкент шаҳрида республик...

Ўзбекистонда амалга ошириладиган инновац...

Кеча Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигида Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Австрия б...

Сўнгги янгиликлар