Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Июнь/2020   Спорт

Жиззахда “BМХ” трассаси қурилмоқда, унинг очилишида дунёнинг кучли райдерлари иштирок этади

ЖИЗЗАХ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Жиззах шаҳридаги собиқ Сангзор кўли ҳудудида велоспортнинг “ВМХ” йўналиши бўйича йирик трасса қурилиши жараёни қизғин давом этяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати манбасига асосланиб.


Мазкур объект Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида барпо этилмоқда. Трасса CC, яъни қитъа чемпионатлари ва жаҳон кубоги босқичларини қабул қила оладиган тоифада бўлади. Бўлажак арена 2 минг 500 мухлис учун мўлжалланган. Аҳамиятлиси, майдоннинг ён қисмида 100 кишилик меҳмонхона ва бизнес-марказ ҳам бунёд этилади. Мамлакатимизда халқаро парвозларга рухсат берилгандан сўнг халқаро экспертлар юртимизга ташриф буюриб, қурилишнинг асосий жараёни устида ишлайдилар. Айни пайтда маҳаллий қурувчилар видеомулоқот тарзида хорижий мутахассислар билан вазифаларни муҳокама қилмоқда.

— Трассанинг очилиши куз фаслининг илк кунларига мўлжалланган. Очилиш маросимида ВМХ йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли райдерлари иштироки режалаштирилган, — деди Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев. —Унда иштирокчилар кўргазмали синов мусобақасида қатнашадилар. Жараён кўнгилдагидек якунлангач, Халқаро велоспортчилар иттифоқи махсус комиссиясининг СС сертификати берилиши кутилмоқда. Келажакда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан хорижлик мутахассисларни жалб қилиш орқали ВМХни ҳам юртимизда ривожлантириш режамиз бор.

Мамлакатмизда халқаро стандартлар асосидаги бундай замонавий иншоотнинг қурилиши нафақат шоссе ва трек, балки “ВМХ” йўналишида ҳам ўсмирлар ва катталар Олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган атлетларни тарбиялаш имконини беради.

Мавзуга оид

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йили ...

Ўзбекистон 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йили ўтказиш жойи сифатида танланди...

Тошкентда Англия методикаси асосида фут...

Тошкентда Англия методикаси асосида ёш футболчиларни тайёрлашга ихтисослашган биринчи фут...

ОФК: Осиё Чемпионлар лигаси «H» ва «I» г...

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигасининг «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари марказлаш...

Сўнгги янгиликлар