Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Январь/2022   Жамият

Жорий йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича рейтинг баҳолаш тизими қўлланилади

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 12 январь куни Ўзбекистон Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


 «Norma.uz» ахборот-ҳуқуқий порталида маълум қилинишича, рейтинг баҳолаш қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган кўрсаткичлар асосида ўтказилади:

  • давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлиги;
  • коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
  • давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;
  • ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
  • коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

2022 йил 1 февралдан бошлаб рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилоти фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.  

Мавзуга оид

Эшитиш қобилиятида камчилиги бор одамлар...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси украиналик ҳамкорлар би...

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Мил...

Мамлакатимизда бўлиб турган Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Йонг бош...

Ўзбекистон Бош прокурори Саудия Арабисто...

Бугун Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўз...

Сўнгги янгиликлар