Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Сайёҳлик

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йилнинг куз фаслида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади

ТОШКЕНТ, 23 май. /«Дунё» АА/. 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг шу ҳақдаги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди. Унда қайд этилганидек, мазкур халқаро ҳафталикнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини юксалтириш билан изоҳланади.    

Халқаро ҳафталик доирасида ҳар йили Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда  диний китоблар, диний уламоларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим ҳамда мавзуга доир сувенир маҳсулотлари кўргазмалари, “Кунгил оҳанглари” фестивали, “Замонавий исломий меъморчилик” ҳамда “Ислом ҳаттотлиги ва наққошлик” кўргазмалари, “Миллий либослар кўргазмаси”, “Ҳалол таомлар фестивали”, “Ҳалол туризм” конференцияси, “Ислом иқтисодиёти” давра суҳбати, зиёрат туризмини ривожлантиришга оид семинарлар, илмий-амалий анжуман ва маърифий-маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур тадбирлар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилиши назарда тутилган ҳолда матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорида Халқаро ҳафталик ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, уларда хорижлик нуфузли экспертлар,  мутахассислар ва ОАВлари вакилларининг иштирокини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ва бошқа мутассадди идора ҳамда ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилган.

Мавзуга оид

Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистон ҳудудл...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ҳамкор мамлакатнинг “Ishan Group” ҳамда “Fibri...

Француз нодавлат ташкилоти билан таълим...

Ўзбекистон элчиси маданий-гуманитар соҳада Ўзбекистон-Франция икки томонлама муносабатлари...

Бельгиянинг йирик медиа компанияси Ўзбек...

Ўзбекистон туризм салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига кенг намоён қилиш орқали республикага таш...

Сўнгги янгиликлар