27/Май/2022 Иқтисодиёт
ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида Ўзбекистон 26,1 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг 662 минг тонна цемент импорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотга кўра, Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 372 минг тоннага камайган.
Мамлакатимиз Тожикистондан 289,5 минг тонна, Қозоғистондан -185,3 минг тонна, Қирғизистондан - 179,3 минг тонна, Туркманистондан - 3,7 минг тонна ва Эрондан 3,7 минг тонна цемент харид қилди.