Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


18/Сентябрь/2021   COVID-19

Жума куни Ўзбекистонда 700 нафардан ортиқ кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 590 тага ортиб, умумий касалланганлар 167 минг 858 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 122 кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахти (228), Тошкент (112), Фарғона (55) ва Самарқанд (51) вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 854 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 161 минг 275 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 539 нафар бемор тузалган.

Айни пайтда юртимиз шифохоналарида 5 минг 399 нафар  коронавирусга чалинган ва 4 минг 19 нафар пневмония билан оғриган беморларга даъво чоралари кўрилмоқда.  

Мавзуга оид

Коронавирус билан зарарланганлар орасида...

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни таш...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган бемор ҳақида ахборот берди...

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси...

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган беморлар сони 10 тага ортди....

Сўнгги янгиликлар