Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Май/2022   Таълим

Жунгбу университети раҳбарияти ва ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди

СЕУЛ, 6 май. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси вакиллари Корея Республикасидаги энг йирик ўқув масканларидан бири ҳисобланадиган Жунгбу университети раҳбарияти билан таълим соҳасидаги ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ушбу ўқув даргоҳида бўлди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Олий билим юрти проректори Ли Жунг Юл билан учрашув чоғида таълим соҳасидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигининг ижобий тажрибаси, шунингдек, мамлакатимиз талабаларининг таълим, илмий, маданий, маърифий ва спорт йўналишларидаги муваффақиятлари таъкидланди.

Шунингдек, университет Ўзбекистонда жадал ривожланиб бораётган туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳалари учун керак бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга ҳамда юртимиздаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва бундан манфаатдор эканлиги билдирилди.

Тадбирда университет халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ли Минхе ушбу олий билим юртида ўқиётган хорижликлар, шу жумладан, 245 нафар ўзбекистонлик талабага барча шароитлар яратилганини маълум қилди.

Юқори малакали, тажрибали ўқитувчилар, университетнинг илмий ва инновацион инфратузилмаси, илмий ва амалий тадбирлар мажмуаси ёрдамида талабаларнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, томонлар келгусида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳуқуқий асос яратиш мақсадида Ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини имзолади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Жунгбу университети 1983 йилда ташкил этилган хусусий тадқиқот университети бўлиб, кампуслари Кимсан ва Гоянг шаҳарларида жойлашган. 2013 йилда университет Корея Республикаси Таълим вазирлигининг университетлар таълим салоҳиятини ошириш дастурида иштирок этиш учун танлаб олинган. 2018 йилда Таълим вазирлиги Жунгбуни энг яхши университет сифатида тан олган.

Шу куни элчихона ходимлари мазкур университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.

 

Учрашув давомида ватандошларимиз юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳатлари билан таништирилди. Жумладан, яқинда қабул қилинган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, турли сабабларга кўра хорижий мамлакатларда бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсати, шунингдек, ёшларнинг сифатли таълим олиши, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муносиб меҳнат қилиши учун яратилган имкониятлар сингари масалаларга алоҳида тўхталди.

Ўзаро мулоқот чоғида шахсий хавфсизлик чоралари ҳамда Корея қонунчилигига қатъий риоя қилиш зарурати, шунингдек, консуллик рўйхатидан ўз вақтида ўтиш юзасидан ҳам фикр юритилди.

Бўлиб ўтган учрашув талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар, ушбу давлатдаги чет эллик талабаларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилди.

Учрашув якунида элчихона ва талабаларимиз ўртасидаги яқин алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилда режалаштирилган муҳим тадбирларда фаол иштирок этиш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси: Бухорода Италия у...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан Бухоро шаҳрида Луиджи Ванвителли номидаги К...

Ўзбекистон ва Испания ўртасида таълим со...

Мамлакатимизнинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида Ўбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Испани...

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида таълим соҳ...

Туркия Олий таълим кенгаши аъзолари ва қатор олий таълим муассасалари ректорларидан иборат...

Сўнгги янгиликлар