Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Март/2021   Маданият

"Ўзбекфильм"да янги кинолойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 26 март. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан "Ассалом, Наврўз" киноойлиги доирасида 2021 йил кинолойиҳалари тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Тадбирда “Мерос” (реж.Ҳилол Насимов), “Узбечка” (реж. Акбар Бектурдиев), “Аёл қисмати” (реж. Дилмурод Масаидов), “Муҳаббат баҳори” (реж. Иброҳим Расулов), “Ҳаёт афсунлари” (реж. Ҳасан Алижонов), “Авлоний” (реж. Музаффар Эркинов), “Риога йўл” (реж. Акром Исаков) ва бошқа фильмлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимованинг 80 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кеча ҳамда кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ҳайрат” бадиий фильми катта премьераси бўлиб ўтди.

 

Мавзуга оид

«Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги там...

Термиз археология музейида «Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни» номли кўргазма ...

Пекинда Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ...

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунига бағишлаб “Буюк ипак йўли дурдонас...

Наманган шаҳрида "Ҳиндистоннинг ёзма ме...

Ўзбекистон Бадиий академиясининг маълумотига кўра, Халқаро гуллар фестивали доирасида Нама...

Сўнгги янгиликлар