Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Ҳасанбой Исломов: Конституция — ҳақ-ҳуқуқларимни тасдиқловчи қомус


ТОКИО, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Япониянинг «APU» университети талабаси Ҳасанбой Исломов «Дунё» АА томонидан Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан эълон қилган «Конституция менинг ҳаётимда»  акцияси саволларига жавоб йўллади.

Конституция сиз учун нимани англатади?

—Шахс ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тасдиқловчи мамлакат миқёсида амал қилувчи ҳужжат.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

—Шахсан конституциявий ҳуқуқларимни билиш даражамни тўлиқ деб ҳисоблай олмайман. Лекин хоҳлаган вақтимда ҳуқуқимни аниқлаштира оламан.

Коллежни битирганимдан сўнг университетга ўқишга кирдим. Лекин ҳарбий хизматдан маъсул шахслар келиб, ҳарбий хизматга бормаётганим учун мажбурий тўлов талаб қилишган. Мен шу ҳолатда ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилишимга тўғри келган.

—Касб фаолиятингиз ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

—Кундалик ҳаётимда албатта фойдаланаман. Оддий мисол - сиёсат, тижорат ва ўзимнинг ҳаётимдаги ҳолатларни оммавий ахборот тармоқларида ёрита оламан. Бунга ҳеч ким қаршилик қила олмайди.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Ҳақ-ҳуқуқларимни тасдиқловчи қомусим куни. Бу кунни мен асосан юртимиз ва дунё конституцияларини ўрганиш билан ўтказаман.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ички ишлар вазири озарбайжонл...

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Озарбайжон Республикаси ички ишл...

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўши...

Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш мас...

Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл...

Бу ҳамюртимиз 11 март куни Франциядан учиб келган....

Сўнгги янгиликлар