Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Долзарб

​Ўзбекистон – Ўмон ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди

МАСКАТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Ўмон ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи мажлиси видеоконференция воситасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонасидан олинган маълумотларга қараганда, мажлисга  Ўзбекистон  инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Ўмон  ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Aли Aл-Харисийлар ҳамраислик қилди.

Тадбирда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, туризм, фан-таълим, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ўмон  ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Aли Aл-Харисий ўз нутқида ушбу тадбирни онлайн ташкил этиш ташаббуси учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирар экан, коронавирус пандемияси даврида ўзаро учрашувларни ушбу форматда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

Шайх Халифа бин Aли Aл-Харисий бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш турли соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш, томонларни қизиқтирган соҳаларда амалий ҳамкорлик даражасини ошириш учун яхши платформага айланишига ишонч билдирди.

-Иқтисодий соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий шериклик борасидаги мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаяпти, - деди Ўмон  ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. – Айни пайтда Ўмон ҳукумати мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган «Назар 2040» стратегиясига мувофиқ, дунёнинг барча давлатлари билан иқтисодий дипломатияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон билан ҳам сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш ва икки томонлама қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қиламан.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Шуҳрат Вафоев Ўзбекистон ва Ўмон ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ва шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта аҳамият бериши лозимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш икки дўст мамлакат манфаатларига мос келади.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, икки томонлама ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасидаги ишларни изчил давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон ва Озарба...

Евросиё ижтимоий тараққиёт институти катта илмий ходими Сюй Тао Озарбайжон Миллий Мажлиси...

Италиядан муносабат: Ногиронлиги бўлган ...

“Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Луиджи Иперти...

Бош прокуратура: «Сардоба» сув омбори тў...

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилишига оид жино...

Сўнгги янгиликлар