Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Июнь/2022   Саналар

12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун дунё ҳамжамияти Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунини нишонламоқда, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ушбу кун Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳар йили 12 июнда нишонланади. Тақвимга янги сана киритиш ғояси 1997 йилда Амстердам ва Ослода бўлиб ўтган болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига қарши кураш ҳамда болалар меҳнати бўйича халқаро конференциялардан сўнг пайдо бўлди.

ХМТ биринчи бўлиб 2002 йилда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кунини ўтказди. Унинг мақсади ушбу муаммога ва уни бартараф этиш чоралари зарурлигига эътиборни қаратиш эди. Ҳар йили 12 июнь куни ҳукуматлар, иш берувчилар ва ишчилар ташкилотлари, фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, дунёдаги миллионлаб одамлар болалар меҳнатига қарши курашиш учун ўз кучларини бирлаштирадилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли болалар сони 160 миллионни ёки 63 миллион қизлар ва 97 миллиони ўғил болалардир. Уларнинг юз миллиондан ортиғи замонавий қуллик қурбонлари ҳисобланади, 79 миллиони эса хавфли ишлар билан банд. Уларнинг кўпчилигида мактабга боришга деярли вақт йўқ, ўйнаш у ёқда турсин, кўпинча улар тўғри овқатланиш ва парваришдан ҳам мосуво.

Бунинг оқибатларини юмшатиш стратегиясисиз меҳнат билан шуғулланадиган болаларнинг сони қашшоқлик ва заифликнинг ошиши туфайли 2022 йил охирига келиб 8,9 миллионга етиши мумкинлиги тахмин тахмин қилинмоқда.

ХМТга аъзо давлатлар болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини иложи борича тезроқ бартараф этишни ўз олдиларига мақсад қилиб  қўйди. Бунга эришиш учун ҳам фаолият доирасини кенгайтириш, ҳам сиёсий иродани мустаҳкамлаш талаб этилади.

Сўнгги йигирма йил ичида дунё болалар меҳнатини камайтиришда сезиларли муваффақиятларга эришди. 2000-2020 йиллар мобайнида болалар меҳнати билан шуғулланадиган болаларнинг сони 16% дан 9,6% га - 85,5 миллионга қисқарди.

2008 йили Халқаро меҳнат ташкилотининг болалар меҳнатига оид иккита конвенциясини Ўзбекистон ратификация қилди. Ўша пайтда илк бор мустақил мониторинг қилиш учун Халқаро Меҳнат Ташкилотини Ўзбекистонга киритишга рухсат берилган эди.

2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чорлар кўрилганини таъкидлаган эди.

2019 йилнинг 1 апрель куни Брюссель шаҳрида эълон қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботида Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга барҳам берилгани эътироф этилган. 

Ўзбекистон Халқаро Меҳнат ташкилотнинг «Мажбурий меҳнат тўғрисида» ги 29-сонли, «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида» ги 105-сонли, «Энг кичик ёш тўғрисида» ги 138-сонли, «Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида» ги 182-сонли конвенцияларини ратификация қилган.

2022 йил 10 мартидан эътиборан “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтасига глобал бойкотни бекор қилингани бу соҳадаги салмоқли муваффақият бўлди.

Эслатиб ўтамиз: инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг «Cotton Campaign» - глобал коалицияси ислоҳотлар ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтириши учун мамлакатдан маҳсулотлар масъулиятли етказиб берилишини рағбатлантиради. 2009 йилда 331 та  бренд ва ритейлер компаниялари, жумладан,C&A, Gap Inc., H&M, Tesco ва Walmart кабилар ўзбек пахтасига нисбатан бойкотга амал қилиш мажбуриятини олган

 

Мавзуга оид

Алишер Навоий ижодий мероси Германияда к...

Жорий йил ўзбек халқининг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби ҳазрат Алишер Навоий та...

Украинада Наврўзи олам байрами нишонланд...

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан Львов шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами нишо...

БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбар...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолигига 30 йил тўлиши муносабати билан Б...

Сўнгги янгиликлар