Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июнь/2020   Жамият

26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни


ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли воситалардан бири ҳисобланади. Чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар кўп ҳолларда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилаётир. Кўплаб оилаларнинг пароканда, болаларнинг тирик етим бўлишига, гўдакларнинг носоғлом, майиб-мажруҳ туғилишига, ота-оналарнинг фарзандидан эрта жудо бўлишига мана шу заҳри қотил сабабчи.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Заҳри қотил сабаб ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши вафот этмоқда. Содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Дунё бозорида тарқаладиган қора дорининг асосий қисми Афғонистонда етиштирилиб, уни ноқонуний йўл билан Марказий Осиё мамлакатлари орқали Ғарбга етказишга бўлган уриниш йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Шунинг учун юртимизда наркотик моддаларни истеъмол қилиш, ноқонуний айланишига қарши кураш масаласига давлат ва миллатнинг эртасини ҳал этувчи омиллардан бири сифатида қаралади.

Тошкентда ҳар йили Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан наркобизнесга қарши кураш давомида мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркумини йўқ қилиш – ёқиб юбориш тадбири ўтказилади.

ЎзА манбаси хабарида келтирилишича, анъана жорий йилда ҳам давом этади.

Мавзуга оид

Саудия хорижликлар учун Ҳаж зиёратини бе...

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб жорий йил хори...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Респуб...

Кеча Москвада Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташаббуси билан ташкил ...

Бухоро вилоятида ижтимоий-иқтисодий риво...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идо...

Сўнгги янгиликлар