Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Декабрь/2020   Долзарб

Афғонистон халқи Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича илгари сурган барча ташаббусларини қўллаб-қувватлайди — Вулуси Жирға депутати


КОБУЛ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан йўллаган байрам табриги Афғонистон сиёсий доиралари ва кенг жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Жумладан, Афғонистон парламенти қуйи палатаси — Вулуси Жирға депутати Тавфиқ Ваҳдат  давлатимиз раҳбарининг табригида қайд этилган мамлакатни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларни эътироф этди.

— Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табриги  билан танишиб чиқдим,— деди Т.Ваҳдат.Ўзбекистон раҳбари ўз табригида Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Амалга оширилган ислоҳотлар асосини мустаҳкамлаш мақсадида Конституцияга 7 марта ўзгартиш киритилгани, 5 та кодекс ва 250га яқин қонун қабул қилингани менда чуқур таассурот қолдирди.

Пандемия даврида Ўзбекистон халқини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасига берилаётган эътибор, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга моликдир.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасига юксак эътибор қаратилаётгани «Янги Ўзбекистон» деган ғояни амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар келажакда, албатта, ўзининг ижобий натижасини беришига ишонаман.

Афғонистон халқи ва ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича илгари сурган барча ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Айниқса, Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш борасидаги ташаббуси бизнинг мамлакатимизда хурсандчилик билан қарши олинди.

Шунингдек, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг кундан-кун ривожланиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Ўзаро товарайирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 2 миллиард долларга етказиш учун томонларда барча имкониятлар мавжуд.

Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ўзбекистон халқини Конституция қабул қилинган кун муносабати билан самимий табриклайман.

Мавзуга оид

Фатма Ачик: Ўзбек адабиёти Абдулла Қодир...

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танловининг «Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши ...

Хитойдаги Ўзбекистон фуқаролари эвакуаци...

Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси қошида ташкил этилган Штаб томонидан Хитойнинг Хубэй...

Иордания элчиси: Ўзбекистоннинг БМТнинг ...

Иордания элчиси Салеҳ Аҳмад Муҳаммад Альжаварнех...

Сўнгги янгиликлар