Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   Парламент

Аёлларга нисбатан зўравонлик – тенглик, тараққиёт ва тинчлик соҳасидаги юксалиш йўлидаги тўсиқ

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/.  Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Аҳолишунослик соҳасида БМТ жамғармаси томонидан «16 кун гендер зўравонликка қарши фаол ҳаракатлар» кампаниясига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбир «Оддий буюмлар» кўргазмаси билан бошланиб, унда зўравонликка тўқнаш келган 16 нафар аёл билан ҳақиқатда юз берган воқеалар ҳикоя қилинди.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад мамлакатдаги зўравонлик муаммосини ёритиш ҳамда ҳар бир фуқарони гендер тенгсизликка қарши фаол ҳаракат олиб боришга чақириш ҳисобланади.

Кўргазманинг очилиш маросимида Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раҳбари Зулайҳо Маҳкамова ҳамда ЮНФПАнингЎзбекистондаги вакили, жаноб Ю Ю иштирок этди.

Тадбир доирасида «Зўравонликка йўл йўқ!» телеграм каналининг муаллифлари томонидан тайёрланган «Ҳаётий воқеалар» тўплами тақдим этилди.

Шунингдек, меҳмонларга уч пардали «Орзулари осмон қизлар» номли спектакль ҳам намойиш этилди. Унда уч хил вазиятда хотин-қизлар маълумоти ва аёлнинг ўзини-ўзи шакллантириши мавзусига доир суҳбатлар саҳналаштирилган.

Тадбир давомида давлат ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари гендер зўравонлик ва тенгсизлик муаммоларига ечим топиш устувор аҳамият касб этишини ҳамда уларни бартараф этиш учун ҳамкорликда ҳаракат қилиш зарурлигини қайд этдилар.

Аёлларга нисбатан зўравонлик тенглик,  тараққиёт ва тинчлик соҳасида юксалишга эришиш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги тўсиқдир. Зеро, Барқарор ривожлантириш мақсадларининг асосий тамойили ҳеч ким унутилмаслигини таъминлашдан иборат бўлиб, унга аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бермасдан туриб эришиш ғайри имкондир.

Эслатиб ўтамиз: «16 кун гендер зўравонликка қарши фаол ҳаракатлар» кампанияси шу йилнинг 10 декабрига қадар давом этади.

Мавзуга оид

Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи ...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди...

Сенатда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаг...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча мамлакатимизга ташриф буюрган ...

Олий Мажлис Сенати қўмитасида Ўзбекистон...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хо...

Сўнгги янгиликлар