12/Октабрь/2020 Спорт
ТОШКЕНТ, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси «Бош вазир кубоги – 2020» турнири финал учрашувида Олий суд жамоаси билан бош соврин учун куч синашади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув соат 16:00 да Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионининг асосий аренасида бошланади.
Ташқи ишлар вазирлигининг жамоаси «Бош вазир кубоги – 2020» мусобасида биринчи марта иштирок этганига қарамасдан, турнирнинг финалигача етиб келди.
Бугун Ташқи ишлар вазирлиги, тизимдаги корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари вазирлик бош жамоасига мухлислик қилади. Улар ҳаваскор футболчилардан фақат ғалаба кутмоқда.
“Бунёдкор” стадиони эшиклари бугун миллионлар ўйини ихлосмандлари учун очиқ бўлади. Уларни «Бош вазир кубоги – 2020» турнирининг финал учрашуви лаҳзаларидан баҳраманд бўлишга чақирамиз!