Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Австриядан табрик: Ўзбекистон Конституцияси – ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам таянчи ва ҳуқуқий кафолати, Ватанимиз мустақиллигининг ёрқин рамзидир


ВЕНА, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Вена техника университети магистранти, ватандошимиз Отабек Қодиров юртдошларимизни Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан «Дунё» ахборот агентлиги орқали табриклади:

– Ўзбекистон Конституцияси ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам таянчи ва ҳуқуқий кафолати, Ватанимиз мустақиллигининг ёрқин рамзидир. Унинг қабул қилиниши мамлакат суверенитетининг энг муҳим босқичларидан бири бўлди. Асосий қонун инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга замин яратди.

Ушбу байрам кунида барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва порлоқ келажакка ишонч тилайман. Бутун мамлакатимиз бўйлаб яхши кайфият ҳукм сурсин, юртдошларимиз қалбида Ватанимизга нисбатан фахр-ифтихор туйғуси янада мустаҳкамлансин, тинчлик ва ўзаро англашув давлатчиликнинг келгуси равнақига, ҳар бир оила фаровонлигига ҳисса қўшсин.

Конституциямизнинг 29 йиллиги муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Адиблар хиёбонида Тошкент музейини ташки...

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига т...

Малайзиядаги элчихонамиз эпидемия шароит...

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон...

2022 йилда «Абадий шаҳар» тарихий мажмуа...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт с...

Сўнгги янгиликлар