Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   «Дунё» АА репортажи

Баҳриддин Чустийнинг мега-палови Дубайдаги “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон миллий кунига келганларнинг эътирофига сазовор бўлди – фоторепортаж


ДУБАЙ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида миллий павильонда 1000 килограммлик байрам палови тайёрланиб, уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Гастрономик тадбир муаллифи миллий таомлар бўйича таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий бўлиб, унга мамлакатимизнинг энг сара ошпазлари ёрдам берди.

Таом тайёрлаш жараёни Ўзбекистон миллий павильонига кираверишда ўрнатилган улкан экранда онлайн шаклда трансляция қилинди.

Юртимиз тарихи ва маданиятига бағишланган тантанага келганларнинг кўпчилигини паловнинг хушбўй ҳиди, карнай ва сурнайларнинг баланд овоздаги чақируви ўзига тортди.

Афсонавий ўзбек паловидан татиб кўриш учун одамларнинг узундан-узоқ навбатга тургани ошпазларимизнинг маҳоратига, миллий таомларимиз тантанасига берилган юксак баҳо бўлди.

“Дунё” ахборот агентлиги мухбири Анвар Илёсов оқшом муҳитини ўз фотокамерасига муҳрлади.

Мавзуга оид

ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик ...

Бугун Тошкентда коронавирус пандемияси даврида биринчи марта оффлайн шаклда ўтаётган ИТБни...

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир...

Бугун пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида "Маҳалла институтининг...

Дубайдаги “ЭКСПО 2020” кўргазмасида Ўзбе...

8 декабрь куни Дубайда (БАА) “ЭКСПО-2020” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон миллий куни кат...

Сўнгги янгиликлар