Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Берлинда “Янги Ўзбекистон – бизнес учун янги имкониятлар мамлакати” мавзусидаги иқтисодий форум ўтказилди

БЕРЛИН, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонинг Германиядаги элчихонаси томонидан Немис-Евроосиё иқтисодий уюшмаси (DEWIB) билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистон – бизнес учун янги имкониятлар» мавзусига бағишланган иқтисодий форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Анжумандан мақсад Германия ишбилармон доираларига Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва қисқа вақт ичида эришилган юқори натижаларни намойиш этиш, мамлакатимиз инвестиция жозибадорлиги ва экспорт имкониятлари билан таништириш ҳамда чет эл компанияларига релокация учун давлатимиздаги мавжуд имкониятларни  тақдим этиш билан изоҳланади.

Форумда Германия Бундестаги депутатлари, Федерал Ташқи ишлар, Иқтисодиёт ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирликлари, Савдо-саноат палаталар федерацияси, шунингдек бир қатор тармоқ уюшмалари ва етакчи корхоналарнинг 100 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши, жадал ислоҳотлар йўли, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсий стратегияси ва ташаббуслари, минтақадаги қўшни давлатлар ҳамда дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

Айниқса, юртимизнинг сармоявий имкониятлари, унинг экспорт, транспорт ҳамда сайёҳлик салоҳияти, эркин иқтисодий ва кичик индустриал зоналарда қўшма корхоналарни ташкил этишнинг афзалликлари, шунингдек, Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилаётган қулай шароитлар қатнашчиларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон-Германия муносабатлари сўнги йилларда барча соҳаларда босқичма-босқич ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, иқтисодий ҳамкорликка назар солинса, 2022 йил якунига кўра давлатлараро ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми илк бора 1 миллиард АҚШ доллардан ошган бўлса, сўнги икки йил давомида мамлакатимиз иқтисодиётига киритилган немис сармоялари ва молиявий маблағлари қиймати 2 миллиард  долларига етди.

Форумда сўзга чиқққан Немис-Евроосиё иқтисодий уюшмаси президенти Томас Овербек сўнгги йиллардаги ўзгаришлар Ўзбекистонни ислоҳотлар мамлакати номи остида танитиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. «Жаҳонда Ўзбекистон мавқеининг ортиб бораётгани, мамлакат иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётгани боис, шунингдек, уюшмамизга аъзо корхоналар томонидан билдирилган юқори қизиқиш инобатга олинган ҳолда, МДҲ давлатлари ичида айнан Ўзбекистон DEWIBнинг илк ҳамкор мамлакати сифатида танлаб олинди. Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларида ўз фаолиятини жадаллаштиришни режалаштираётган немис корхоналари учун янги имкониятлар эшикларининг очилиши кутилмоқда», деди Томас Овербек.

Германиянинг «Schneider Group» корхонаси бош ижрочи директори Ульф Шнайдер тадбирда Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати салоҳияти ҳақида маъруза қилди.  

Форум якунида Ўзбекистон саноат тармоқлари имкониятлари билан яқиндан танишиш, маҳаллий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида немис компаниялари вакилларининг жорий йил февраль ва июнь ойларида мамлакатимизга иккита бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Тадбирдан сўнг Германия ишбилармон доира вакиллари ушбу форумдан олган таассуротларини ўртоқлашишди.

Свен Фрикке, Барлебен иқтисодий ривожланиш уюшмаси раҳбари:

-Ўзбекистон элчихонасида бўлиб турган ушбу тадбирга таклиф этилганимдан хурсандман. Мен Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган мамлакат, Германия учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб бораётган бозор сифатида биламан. Бугунги тадбирнинг немис ишбилармонларида катта қизиқиш уйғотганлиги ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Ўзбекистонда сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар немис корхоналари учун ҳам маҳаллий бозорга кириш ва манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун қулай шароитларни яратмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ўсиб бораётган ёш ва шижоатли аҳолиси салоҳияти билан Германия учун минтақадаги муҳим ҳамкор ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон ёшлари келажакда Германияда таълим олишлари ва меҳнат фаолиятларини юритишлари мумкин.

Торстен Клаус, «Gabec GmbH» ижрочи директори:

-Биз Ўзбекистонда ўз корхонамизга асос солдик. У ерда нафақат германиялик, балки Ўзбекистондан ҳам малакали ёш профессионалларни ишга жалб қилдик. Ҳозирги кунда кўплаб йирик ва ўрта корхоналарда турли йўналишларда лойиҳаларни амалга ошираяпмиз.

Шу билан бирга, корхонамиз сўнгги вақтларда халқаро ишлаб чиқариш занжирларидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда Германия компанияларига Ўзбекистонда иш фаолиятини бошлашда кўмаклашиш лойиҳаларини йўлга қўймоқда. Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, юртингизда турли долзарб йўналишларда ишбилармонлик фаолиятини олиб бориш учун қулай шароитлар яратилган. Бундан халқаро ҳамкорлар ҳам манфаатли шериклик асосида фойда кўришлари мумкин.

Мавзуга оид

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистондаги ум...

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили Умид Шодиев мазкур ташкилот бош директорини...

Кембридж университети Наврўз байрами ш...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми билан би...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхо...

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси сўнгги пайтларда ваколатхонага консуллик тў...

Сўнгги янгиликлар